Туркияда 20 йил ичида илк бор сайловларда Эрдоғаннинг партияси мухолифатга мағлуб бўлди

09:52 01 Апрель 2024 Дунё
397 0

Кеча Туркияда сайловлар бўлиб ўтди. Мамлакатда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси 20 йил ичида илк бор муниципал сайловларда мухолифатга мағлуб бўлди.

Мухолифатдаги Республика Халқ партияси 37,7 фоиз, ҳукмрон партия эса 35,5 фоиз овоз олган. Анқара, Истанбул ва Измир каби йирик шаҳарларда мухолифат ғалаба қозонди.

70 ёшли президент Эрдоған сайлов ўзи кутгандек ўтмаганини тан олди, лекин бу «биз учун якун эмас, аксинча, бурилиш нуқтаси» бўлишини айтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?