«Туркия жаннати» Анталияда ёзги таътилни ўтказиш учун 10 та сабаб
Йиллар давомида Туркиянинг энг машҳур дам олиш масканларидан бири бўлган Анталия ҳар хил ёшдаги маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг эътиборини тортиб келади.
Туркияда ёзги таътил, деганда ақлга келадиган биринчи йўналишлардан бири бўлган ушбу шаҳар, деярли ҳар бир сайёҳнинг идеал дам олишини таъминлайдиган имкониятларни тақдим эта олади.
Хусусан, унинг маданий мероси, ажойиб пляжлари ва юқори хизмат кўрсатиш стандартларини таклиф этувчи меҳмонхоналари сайёҳларни доимо ўзига жалб этиб келади. Ёзги таътилни Анталияда ўтказиш учун юзлаб сабаблар бўлиши мумкин. Қуйида «Туркия жаннати» номига сазовор бўлган ушбу кентга сафар қилиш учун 10 та асосий сабабни келтириб ўтамиз.

Ўрта ер денгизи ва ажойиб пляжлар — Анталиянинг машҳур дам олиш шаҳрига айланишида денгиз, қум ва қуёш учлиги катта роль ўйнайди. Денгизи аквариумдек жонли Анталия пляжларига оилангиз билан ёки ёлғиз боринг. Шунда шаҳар нима учун бундай севимли дам олиш маскани эканлигига ўзингиз шоҳид бўласиз. Анталиянинг дам олиш масканларининг кўк байроқли пляжлари ва мусаффо сувларида илгари ҳеч қачон бошдан кечирмаган сокинлик ва осойишталикни кўрасиз.
Афсонавий Ликия йўли — Фетҳиедан бошланиб Анталиягача чўзилган Ликия йўлидаги махсус йўллар Онадўлидаги кўплаб қадимий цивилизацияларни кузатиш, Анталия тарихига ва бошқа томондан эса унинг ҳайратланарли табиий гўзалликларига гувоҳ бўлиш имконини беради.

Қизиқарли саргузаштлар — Агар сиз излаётган нарса адреналинга бой таътил бўлса, демак Анталия сиз учун мукаммал бўлиши мумкин. Унинг турли минтақаларида парапландан рафтингга, офф-роад саёҳатларидан канён саёҳатларига қадар кўплаб фаолиятлар таътилингизга ўзгача ҳаяжон ва сурур қўшиши мумкин.
Жуфтликлар учун шоҳона таклифлар — Анталия жуфтликларга романтик таътил ўтказиш учун муҳташам маскандир. Унинг диққатга сазовор жойларида саёҳат қилиш, янада кўпроқ бирга вақт ўтказиш ва кўплаб тажрибаларни бўлишиш орқали бир-бирингизни яхшироқ билишингиз мумкин. Анталия, бундан ташқари, турмушнинг ташвишларидан бир оз узоқлашиб, ҳаётингизни бирлаштирган инсон билан асал ойининг гаштини суришингиз мумкин бўлган бебаҳо имкониятларни тақдим этади.

Тарихий ва маданий бойлик — қадимий шаҳарлар кўчаларида ва асрлар гувоҳи бўлган бинолар соясида сайр қилишни хоҳласангиз Анталияни танлашингиз мумкин. Чунки бу шаҳар ўзининг бой маданияти ва қадимий цивилизацияларга мезбонлик қилган чуқур тарихи билан тарихга саёҳат қилишни хоҳловчиларнинг мафтун қиладиган кўплаб вариантларни таклиф этади.
Қулай ва шинам меҳмонхоналар — тарихий, маданий ва табиий гўзалликларга эга бўлган Анталияни жозибали дам олиш масканига айлантирган яна бир хусусият барча имкониятларни қамраб олган меҳмонхона ва турли эҳтиёж ва талабларга жавоб берадиган шоҳона турар жойлардир. Ўта чарчоқли кундан кейин истаганингизча дам олишингиз мумкин бўлган ушбу меҳмонхоналар ҳар йили Анталияга миллионлаб сайёҳларни жалб қилади.
Табиий гўзалликлар — Анталияда унутилмас дам олишни таъминлайдиган яна бир омил — бу кўплаб табиий мўъжизаларни кўриш имкониятидир. Ноёб пляжлар, шаршаралар, ўрмонлар ва платолар унинг табиий гўзалликларидан айримлари, холос. Бундан ташқари, бу шаҳарда сув остида кашф қилинадиган мўъжизалар ҳам бор.
Апельсин ва апельсин маҳсулотлари — агар сиз апельсинларни яхши кўрсангиз, демак Туркиядаги апельсиннинг тўртдан биридан кўпроғини етиштирадиган Анталия курортларига ташриф буюриш учун яна бир сабабингиз бор. Анталиянинг Финике туманида етиштирилган апельсин дунёда етиштирилган энг мазали апельсинлардан бири ҳисобланади. Ушбу цитрус «жаннати» дан кўплаб апельсин ва апельсин маҳсулотларини уйга олиб кетиш учун ўзингиз билан қўшимча сумка олиб келиш фойдали бўлади.

Оилалар учун муносиб дам олиш имкониятлари — фарзандларингиз билан қулай дам олишингиз мумкин бўлган, унутилмас оилавий таътилга бормоқчи бўлсангиз, Анталияни рўйхатингизнинг юқори қисмига қўйишингиз мумкин. У ўзининг сайёҳлик жойлари ва болалар учун қулай меҳмонхона имкониятлари туфайли оилалар учун энг кўп афзал кўрилган шаҳарлардан биридир. Меҳмонхоналар, шунингдек, аквапарклар, болалар учун дастурларни ишлаб чиқадиган музейлар ва дунёдаги энг катта туннель аквариумига эга шаҳар болалар учун такрорланмас завқни тақдим этади.
Танлаш эркинлиги — Анталиянинг жозибаси деярли ҳар бир таътил умидларини қондира оладиган имкониятларни таклиф қилишдадир. Белекда Тигер Вудс каби машҳур гольфчиларнинг турнирларда қатнашадиган майдонларида гольф ўйнашингиз, 200 дан ортиқ нуқталарда шўнғишингиз, унинг ўзига хос тунги ҳаётини бошдан кечиришингиз мумкин. Ўрта ер денгизи ошхонасининг энг яхши таомларини татиб кўришингиз мумкин бўлган гурме йўналишларини рўйхатга қўшиб, агар хоҳласангиз, буларнинг барчасини «Turkish Airlines Holidays» таътил пакетлари билан бир неча кунга режалаштиришиб, бемалол дам олишингиз мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг