Туркия президенти WhatsApp'дан воз кечиб, Тelegram'да рўйхатдан ўтди

13:37 13 Январь 2021 Дунё
429 0

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон Телеграм ва BIP тармоқларида ўз саҳифаларини очди. Бу ҳақда ушбу давлат раҳбари админстрацияси хабар берди.

"Бизнинг президент @RTErdogan энди BIP ва Тelegram'да" дейилади унда.

Бундан олдин турк маъмурияти янгиланган фойдаланувчилик битими муносабати билан WhatsApp'дан воз кечганини маълум қилганди.

Бугун тушга яқин Эрдўғоннинг телеграм мессенжеридаги обуначилари сони 157,4 мингдан ошиб кетган. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер