Туркия Президенти Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

14:32 24 Июль 2024 Сиёсат
566 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида Туркия раҳбари Ўзбекистон етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, жумладан, жорий йил 5-6 июнь кунлари Анқара шаҳрига олий даражадаги ташриф чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Президент матбуот котибининг хабар беришича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни муносабати билан Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух ҳамда Венгрия Бош вазири Виктор Орбан кабилар ҳам самимий табриклаб, давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер