Туркия компанияси Сирдарёда яна бир ИЭС қурмоқчи

16:23 07 Декабрь 2022 Жамият
387 0

Фото: Халқ сўзи

Маълумки, Сирдарё вилояти Ховос туманида Туркиянинг "Cengiz Enerji" компанияси томонидан қисқа муддатда 220 МВт қувватига эга газ-поршенли иссиқлик электр станцияси қурилди. Йил охирига қадар мазкур корхона тўлиқ қувватда ишлаши кутилмоқда.

Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Маҳмудалиев мазкур компания бош директори Ахмед Женгизни қабул қилди. Мулоқотда ўзаро шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, ҳамкорлик алоқаларни кенгайтиришга доир долзарб масалалар муҳокама этилди.

Хусусан, Туркия компанияси раҳбари Ховос туманида электр станцияси қуриш лойиҳаси муваффақиятли бўлганини таъкидлаб, яна бир йирик, қиймати 300 миллион АҚШ долларилик қуввати 450 МВт бўлган газ-поршенли электр станциясини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилаётганини билдирди.

Акмалжон Маҳмудалиев вилоятнинг иқтисодиёти, саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватлари йилдан-йилга ўсаётгани, бунда электр энергияга бўлган талаб янада ортишини, мазкур соҳада ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини таъкидлади ва компания лойиҳаси бўйича тегишли вазирлик ҳамда идоралар билан қўшимча музокаралар олиб борилишини маълум қилди, дейилади Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?