Туркия компанияси Ўзбекистонда заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширади

16:55 08 Октябр 2021 Иқтисодиёт
682 0

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Нодир Мираҳмедов бошчилигидаги делегация Туркияда амалий сафар билан бўлиб турибди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

Сафар доирасида заргарлик соҳасидаги йирик компаниялар, Туркия хориждаги ватандошлар ва диаспора ишлари бўйича бош бошқармаси ҳамда Anqara Xoji Bayram Vali университети раҳбарияти билан музокаралар ўтказилди.

Учрашувлар натижасида Ўзбекистонда «Nar Altin A.Ş.» компанияси билан биргаликда заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳасини амалга оширишга келишилди.

Туркия хориждаги ватандошлар ва диаспора ишлари бўйича бош бошқармаси раиси ўринбосари Сайит Юсуф билан бўлиб ўтган мулоқот натижасида ўзбекистонлик талабаларга ушбу мамлакатнинг етакчи университетларида заргарлик мутахассислиги бўйича профессионал таълим олиш ҳамда қисқа муддатли ўқув курслари ва амалиётини ташкил қилиш учун грант ажратиш бўйича бир тўхтамга келинди.

Эътиборлиси, Туркия билан ҳамкорлик доирасида жорий йилда Ўзбекистондан илк 14 нафар талаба Анқара ва бошқа шаҳарларда заргарлик йўналиши бўйича таълим олишни бошлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?