Туркия элчиси бир пиёла чой устида ОАВ ходимлари билан жонли мулоқот қилди

16:46 02 Июль 2021 Сиёсат
556 0

Бугун Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор Элчиси Олган Бекар ўзбекистонлик ОАВ ходимлари билан учрашди.

Ўзига хос ва самимий формат касб этган мулоқотда дипломат бир пиёла чой устида журналистларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб қайтарди. Мавзулар ҳам ранг-баранглик касб этди. Қалам аҳли туризм, экология, инвесторлар, тадбиркорлик, таълим дастурлари, ахборот оқими, меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш, маданият ва кино санъати, фестиваллар, ташрифлар ва тажрибалар алмашинуви, масс-медиа вакиллари учун Туркияга саёҳатлар уюштириш, хуллас, ўзаро ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари ҳақида қўшимча маълумотларга эга бўлдилар.  

Пресс-нонушта давомида мазкур мулоқот ўзаро қардошлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши эътироф этилар экан, бу каби норасмий, аммо самимий руҳдаги тадбирларни мунтазам ўтказишга келишиб олинди. 

Ҳар икки тараф ҳам дўстона ва сермазмун учрашув учун бир-бирларига миннатдорчилик билдирди.

С.Махсумов,
«Халқ сўзи»

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?