Туркия бўйлаб велосипедда сайр. Ажойиб саргузаштларга бой саёҳат
Ўрта Ер денгизидан Эгей денгизигача бўлган мовий денгиз соҳилини, ям-яшил ўрмонлару, хиёбонларни велосипед тепкисини айлантирган ҳолда саёҳат қилиш сизга бир умрлик унутилмас таассуротларни ҳадя этади.
Қайд этиш жоизки, Туркияда соғлиқни сақлаш, гастрономия, фестиваль, маданият, экотуризм, зиёрат, таълим ва спорт каби муқобил туризм йўналишлари билан биргаликда велосипед туризми ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Шундай экан ёзни велосипедда Туркиянинг гўзал манзилларини кашф этиб, турк ошхонасининг мазали таомларини татиб кўриш билан бошланг.

Туркияда лагерь ва глампинг майдончалари, велосипедда саёҳат қилишни хуш кўрадиган спорт мухлислари учун мос, миллий ва халқаро эко-ёрлиқларга эга бўлган турли ўлчамдаги меҳмонхона ва хостеллар мавжуд. Улар велосипедда саёҳат қиладиган меҳмонларнинг кучли жисмоний фаоллигини қўллаб-қувватлаш учун махсус менюлар билан таъминланган.
Велосипед туризми ва барқарор туризмни ривожлантириш мақсадида Туркия томонидан амалга оширилган “Велосипед учун қулай турар жой” сертификати фақатгина велосипедлар учун хавфсиз тўхташ жойлари билан таъминланган маҳаллий велосипед йўллари ва уларни таъмирлаш ҳақида маълумотга эга ходимлари бўлган, шу билан бир қаторда, велосипедларни тозалигини таъминлаш каби турли мезонларга жавоб берадиган меҳмонхоналарга берилади.
EuroVelo — Туркияни велосипед билан кашф қилишни истаганлар учун махсус йўлаклар билан ўралган, Измир, Эдирне ва Қирқларели вилоятларини бутун Европа қитъаси билан боғлайдиган 17 та турлимасофали велосипед йўналишларини бирлаштирган.
EuroVelo маршрути гўзал кунгабоқар далаларию, денгиз соҳилларидан ўтиб, ЮНEСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган қадимий Эфес шаҳрида тугайди.
Профессионал ёки ҳаваскор велосипедчи бўлишингиз муҳим эмас!
Туркияда барча даражадаги велосипед ихлосмандалари учун йўллари мавжуд. Истанбулдан паромга миниб бошқа қитъага ўтишингиз, Измирдаги узумзор ва зайтун боғлари орасида велосипедда сайр қилишингиз, Муғланинг феруза кўрфазлари орқали ўрмон билан қопланган тоғларга чиқишингиз ва Анталиянинг соҳил йўллари бўйлаб қадимий шаҳарлар орасида сайр қилишингиз мумкин.

Йўллар сизни Турк Ривиерасига олиб борганида, Ўрта Ер денгизи соҳилидаги ўрмонларда яширинган ажойиб Торос тоғлари ва қадимий шаҳарларга дуч келасиз. Бир неча минг йиллар олдинги цивилизациялар қолдиқлари сизга ажойиб таассуротларни туҳфа этади. Жумладан, Олимпос қадимий шаҳрида ўрмонлар орасига яширинган қадимий шаҳар. Ушбу саёҳатда сизни кўм-кўк денгизлар, марварид қумлар, қадимий шаҳарлар, канёнлар ва яшил табиат қўйнидаги йўллар кутмоқда. Чодир лагерлари, бунгалов уйлари ёки қулай меҳмонхоналар истаган вақтда мароқли даам олиш имконини беради.
Ўзининг Пери мўрилари билан сеҳрли ўлка дея танилган Кападокия велосипедда кашф қилиш учун ажойиб маршрутдир. Ушбу ноёб географияни ўрганаётганда сиз қадимий ибодатхоналар, ер ости шаҳарлари ва ўзига хос табиий ҳолда шаклланган шаҳарсозликка дуч келасиз. Бу бепоён ерлардан ўтиб борар экансиз, ер остидан юзлаб метр қуйида жойлашган ер ости шаҳарлари ёнида тўхташ ва тош меҳмонхоналарда қолишни унутманг!
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг