Туркия билан ҳамкорликдаги факультетнинг илк битирувчиларига дипломлар топширилди

Фото: Бухоро давлат тиббиёт институти матбуот хизмати
Тиббиёт олийгоҳларини дунёдаги нуфузли университетлар билан ҳамкорлик қилишига йўл очилиши соҳадаги ижобий ўзгаришларга замин яратмоқда. Биргина Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти бу имкониятлардан самарали фойдаланиб, айни пайтда 50дан ортиқ халқаро олийгоҳ ва тиббиёт муассасалари билан яқин ҳамкорлик қилиб келмоқда. Италия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Туркия, Польша каби давлатлар билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари ташкил этилган.
2019 йилда институтда Туркиянинг Соғлиқ билимлари университети тўртта йўналишда қабул жараёнларини бошлаган эди. Бугунги кунга келиб институтнинг Халқаро Туркия факультетида тўртта йўналиш бўйича 555 нафар талаба таҳсил олмоқда. Жорий ўқув йилида мазкур факультетга қабул қилинган 150 нафарга яқин талаба Абу али ибн Сино туғилиб ўсган қишлоқ Афшонада тўпланиб, аллома ҳайкали пойида «Шифокорликка қасамёд» тадбирида иштирок этишди.
Шунингдек, шу куни Соғлиқ билимлари университети билан ҳамкорликдаги факультетда илк маротаба қабул қилинган талабаларга дипломлар топширилди.
Малакали тиббий хизматлар олий мактабининг Анестезиология, Физиотерапия ҳамда Шошилинч тиббий ёрдам йўналишларида уч йил давомида таҳсил олган собиқ талабалар энди шифокорлик фаолиятини бошлаши мумкин бўлди.
Битирув маросимида Туркиянинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар, Соғлиқ билимлари университети ректори Доктор Жавдат Эрдол, Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Шуҳрат Тешаев, профессор ўқитувчилар ва талабаларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Мазкур тадбир Туркия телерадиокомпаниясида жонли равишда ёритиб борилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Швеция парламенти Украинага 600 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ажратишни маъқуллади
- Дональд Трампнинг ҳибсга олиниш хавфи маълум бўлди
- Россия Беларусда ядро қуроли жойлаштиришни маълум қилди. АҚШда хотиржамлик, Европа Иттифоқи эса жавоб бериш билан таҳдид қилмоқда
- Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг