Туркия банклари айрим банкноталар харидини тўхтатди
Туркияга катта миқдорда, яъни, 600 миллион долларлик сохта 50 ва 100 долларлик купюралар олиб кирилгани аниқланган. Шу сабаб билан банклар валюта айирбошлашни тўхтатди. Маълум бўлишича, пул ҳисоблагичлари ва банкоматлар сохта банкноталарни ажрата олмаяпти.
Таъкидланишича, бозорда 1 ярим ойдан бери сохта 50 ва 100 долларлик муомалада юрибди. Ушбу банкноталар дастурий таъминот янгиланмаган пул ҳисоблагичларидан ўтаётгани маълум бўлгач, банклар ва айирбошлаш шохобчалари уларни сотиб олишни тўхтатди.
Бир муддат олдин Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ҳам Туркиядаги фуқароларини сохта купюралар борасида огоҳлантирган эди.
ТВ100 телеканалида сўзлаган пул бозорлари бўйича мутахассис Ислом Мемиш, жумладан, “технология қанчалик ривожланган бўлса, қалбаки пул сотувчиларнинг иши шунчалик осонлашиши, улар сунъий интеллект каби замонавий технологиялардан фойдаланиши ҳамда рақамли ускуналар сабаб алданиб қолмасликнинг иложи бўлмаётгани“ни айтган.
Банкоматлар сохта пулларни нега аниқлай олмаётганига сунъий интеллект қуйидагича жавоб берди:
Банкоматларнинг сохта купюраларни аниқлаш самарадорлиги улар қанчалик замонавий бўлишига боғлиқ. Эски ёки технологик жиҳатдан кам ривожланган банкоматлар сохта купюраларни ҳар доим аниқлай олмайди. Шунингдек, жуда усталик билан тайёрланган сохта пуллар баъзида текширувдан ўтиб кетиши мумкин.
Банкомат шубҳали купюрани аниқласа, одатда уни қайтариб бермасдан ушлаб қолади ва бу ҳақда банкка хабар юборади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Пойкентдан Ўрта Осиёда энг қадимий саналган металл қуроллар топилди
- Тилим «Ман Сити» деб чиққан ёхуд битта ўзбек йигити қандай қилиб Европанинг энг кучли жамоалари орасида талаш бўлди (таҳлилий мақола)
- 2024 йилда давлат бюджетига қанча солиқ тушумлари тушган?
- Ўзбекистонда нечта ОТМ бор ва уларда ўқиётган талабаларнинг сони қанча?
- Давлат дастури лойиҳаси муҳокамаси: концептуал таклиф ва тавсиялар
- Шахмат ўйнаб қанча топиш мумкин? Нодирбек Абдусатторов 2024 йилда қанча пул ишлаб олгани маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг