Туркия Арарат тоғида ҳарбий база қурмоқда — ОАВ

Фото: armenpress.am
Туркия терроризмга қарши кураш учун Арманистон билан чегарадаги Арарат тоғида ҳарбий база қурмоқда. Бу ҳақда турк ОАВларига таяниб, "Арменпресс" агентлиги хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, база модулли дизайнга эга бўлиб, денгиз сатҳидан 2,1 минг метр баландликда жойлашади.
У замонавий тунги кўриш кузатув технологиялари ва автоном қурол тизимлари билан жиҳозланиши кутилмоқда.
1921 йилги Москва шартномасига биноан Арарат тоғи Туркияга ўтди. Тоғ этагидан Арманистон пойтахти Еревангача бўлган масофа 39 км.ни ташкил этади.
Аввалроқ, Туркия Арманистонни ҳавода юк ташиш тақиқи бекор қилингани ҳақида расман хабардор қилгани хабар қилинганди.
Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ваан Ҳунанян мамлакат учинчи давлат фуқароларининг Арманистон ва Туркия ўртасидаги қуруқлик чегарасини кесиб ўтиш имкониятини таъминлаш бўйича келишувнинг амалга оширилишини кутаётганини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Швеция парламенти Украинага 600 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ажратишни маъқуллади
- Дональд Трампнинг ҳибсга олиниш хавфи маълум бўлди
- Россия Беларусда ядро қуроли жойлаштиришни маълум қилди. АҚШда хотиржамлик, Европа Иттифоқи эса жавоб бериш билан таҳдид қилмоқда
- Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг