Туркий давлатлар театрлари директорларининг IХ қурултойи ўтказилди

11:53 09 Ноябрь 2023 Маданият
110 0

Озарбайжон республикасининг Шуша шаҳрида Халқаро ТУРКСОЙ ташкилоти томонидан “ШУША—2023 йилда ТУРК ДУНЁСИ МАДАНИЯТИ ПОЙТАХТИ”  номли учрашув ўтказилди. Озарбайжон республикаси маданият вазирлиги мезбонлик қилаётган ушбу тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Озарбайжон, Молдова, шимолий Кипр ва Туркия давлатларидан ташриф буюрган театр директорлари иштирок этишди.

Шунингдек, ТУРКСОЙга аъзо давлат театрларининг ўтган йил театр мавсуми давомидаги фаолияти ҳақида сарҳисоблар, эндиликда ҳамкорликда амалга оширилиши кутилаётган лойиҳалар (икки томонлама шартномалар, мастер-класслар, фестиваллар ва ҳк),  драматургларининг асарларини қардош ўлкалар театр репертуарларига олиниши, рассомлар ҳамда театр режиссёрларининг театрлар ўртасидаги икки томонлама таклиф қилиниши ва янги 2024-йил учун ҳамкорлик иш режалари масалалари кўриб чиқилди.

Йиғилиш якунида эса ТУРКСОЙга аъзо давлат театрлари директорлари кенгашининг келгуси йилда ўтказиладиган Х қурултойи ҳақида ва унга қайси давлат мезбонлик қилиши ҳақида таклифлар билдирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?