Турар-жойлардан ҳайдаб чиқарилган «Меҳрибонлик уйлари» собиқ тарбияланувчилари билан боғлиқ ҳолат Сенат назоратига олинди

19:20 25 Май 2021 Жамият
459 0

Шу кунларда Интернет ижтимоий тармоқларида «Бу жой Ўзбекистондаги дўзах, ҳеч ким чиқолмаган!» сарлавҳа остидаги мақола кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.

Унда таъкидланишича, Самарқанд вилоятидаги 6, 10-сонли ҳамда Тошкент шаҳридаги 22-сонли «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчилари учун давлат томонидан бепул равишда уй-жой ажратилган, бироқ, тарбияланувчилар мутасадди ташкилотлар томонидан ушбу уй-жойлар уларга кредит асосида берилгани тўғрисида огоҳлантирмаган ва бунинг оқибатида улар мазкур турар-жойлардан ҳайдаб чиқарилган.

Шунингдек, ушбу масалага ечим излаб Тошкент шаҳрига келишганда ички ишлар ходими томонидан уларга нисбатан ўринсиз ҳаракатлар амалга оширилгани иддао қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан мазкур ҳолат назоратга олинди. Тез орада ушбу ҳолатга қонуний баҳо берилиши юзасидан батафсил маълумот тақдим этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?