Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини оширишнинг ҳуқуқий асоси яратилмоқда
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Сенатнинг қирқ еттинчи ялпи мажлисида “Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, соҳани ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш, инвестицияларни жалб қилиш, ресурстежамкор технологияларни жорий этиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ер юзидаги бугунги экологик омилларнинг кескин ўзгариши ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишга, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлиги ва сифатини оширишга ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Бу эса, ўз навбатида, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш ва истеъмол рационини яхшилаш, тупроқ унумдорлигини ошириш, сақлаш ва асраб-авайлашни талаб этмоқда.

Шу боисдан ушбу Қонун билан ер фондининг барча тоифаларидаги тупроқнинг унумдор ва тупроқ ҳосил қилувчи қатламлари тупроқни муҳофаза қилиш объекти этиб белгиланмоқда.
Қонунда тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати, ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг ва ер участкалари ижарачиларининг тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари мустаҳкамланмоқда.

Қонунда тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш, тупроқларнинг ҳолатини яхшилаш, унумдорлигини сақлаш, шунингдек, масъул вазирлик ва идораларнинг ваколатлари, ерларни рекультивация қилиш, тупроқ ҳолати ва сифатига таъсир қилувчи лойиҳалар, воситалар ва технологияларни давлат экспертизасидан ўтказиш масалалари ўз аксини топмоқда.
Шу билан бирга, жисмоний ва юридик шахслар томонидан тупроққа етказилган зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилиш ҳуқуқи белгиланмоқда.

Шаҳарсозлик фаолиятини, геологик қидирувни ва фойдали қазилмаларни қазиб олишни, шунингдек қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида тупроқнинг унумдор қатлами сидириб олинмаганлиги ва сақланмаганлиги факти аниқланган тақдирда, етказилган зарарнинг ўрни қопланиши мустаҳкамланмоқда.
Сенаторлар ушбу Қонуннинг қабул қилиниши натижасида суғориладиган тупроқлар унумдорлигининг пасайиш жараёнларига барҳам берилиши ҳамда тупроқ унумдорлигини тиклаш ҳисобига маҳсулот етиштириш ҳажмининг ортиши ва тоза тупроқда сифатли ҳамда хавфсиз маҳсулот етиштириш имконияти кенгайишини таъкидладилар.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг