Туманлардаги мусиқа мактабларига турли ташкилотлар кириб олган, буни мен Андижон Фарғона ва Наманган мисолида кўрдим - вазир ўринбосари

09:28 10 Июнь 2020 Жамият
1401 0

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Маданият вазирлиги тасарруфидаги Таълим муассасаларини ўрганиш тўғрисидаги тақдимномаси муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унда Болалар мусиқа ва санъат мактабларида аниқланган камчиликлар юзасидан фикр-мулоҳаза юритилди. Йиғилишда Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Жамол Носиров, Бош прокуратура ходимлари ҳамда вазирликнинг Таълим муассасалари ва соҳани методологик таъминлаш бошқармаси вакиллари иштирок этди.

“Ҳар бир мусиқа мактабларидаги жиҳозлар ва мусиқа асбоблари инвентаризацияси қилинади. Туманларда фаолият олиб бораётган мусиқа мактабларига турли ташкилотлар кириб олган, буни мен Андижон Фарғона ва Наманган мисолида кўрдим. Бу нотўғри. Бирорта ташкилот мактабга жойлашмаслиги лозим.

Буни қаттиқ назоратга оламиз. Сабаби Мусиқа мактаби бу эгаси йўқ ташкилот эмас, у жой ижодкор ёшларни тарбиялайдиган маданият ва санъатни тарғиб қилувчи маскандир.

Бугун мактабларнинг баъзи хоналарида мусиқа асбоблари чанг босиб ётибди. Баъзи мактабларда эса уларни қадрига етмайдиган раҳбарлар ишлаяпти. Бизга ўз касби учун жонини берадиган, фидоий раҳбарлар керак”, деди вазирнинг биринчи ўрибосари Жамол Носиров.

Йиғилиш давомида вилоятларда кадрлар масаласи оқсаётганлиги, айниқса, “Қўғирчоқ театр”ларда салоҳиятли кадрлар жалб этилмаётганлиги танқид остига олинди. Шунингдек, хизмат сафарлари билан боғлиқ ҳолатларни бартараф этиш лозимлиги қайд этилди:

- Маданият вазирлиги аппарати ходимларининг ташрифини тантанали кутиб олиш ҳолатлари бартараф этилсин. Ишчи гуруҳ борганида муаммо ва камчиликни яшириш эмас уни ошкор қилиш керак. Сабаби муаммо бу бошимиз устидаги булут эмаски, бир пастда ўтиб кетса.

Сизни ҳеч ким танқид қилишга эмас, муаммонгизни ечишга боради. Шу сабабли бор муаммони борича кўрсатинг, дея таъкидлади Ж.Носиров

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер