Туман  ҳокими "Энг яхши сектор раҳбари” сифатида тақдирланди

16:46 05 Ноябрь 2021 Жамият
620 0

Фото: "Халқ сўзи"

2020 йил 23 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, ҳар йили 11 ноябрь Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни этиб белгиланди. Бухоро вилоят ҳокимлигида ушбу сана муносабати билан мутасаддилар, соҳа раҳбар – ходимлари, меҳнат фахрийлари, касаба уюшмалари фаоллари иштирокида маданий тадбир ўтказилди.

Тадбирда сўз олганлар 2019 йилнинг 6 декабрида Президентимиз томонидан “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг имзоланиши ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда муҳим воқеа бўлганини алоҳида таъкидлаб, соҳанинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардаги ўрни, аҳоли турли қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш, одамлар турмуш даражасини ошириш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш борасидаги кенг қамровли ишларга қўшаётган ҳиссаси ҳақида тўхталдилар.

Шундан сўнг бир гуруҳ меҳнат фахрийлари ва фаолларга “Касаба уюшмалари кунига 1 йил” эсдалик нишонлари топширилди. Шунингдек, “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг яхши маҳалла раиси”, “Касаба уюшмалари Федерацияси лауреати” номинацияларида муносиб номзодлар  рағбатлантирилди. Жумладан, Вобкент туманидаги “Косари” маҳалла фуқаролар йиғини раиси С. Жумаев “Энг яхши маҳалла раиси”, Қоракўлдаги “Golden ARM teks” МЧЖ раҳбари У. Ҳамроева “Касаба уюшмалари Федерацияси лауреати”, Қоракўл тумани ҳокими Ш. Саломов эса “Энг яхши сектор раҳбари” сифатида диплом ва 30 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирландилар.

 

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер