Туғилишини қайд этиш тартиби ва муддатлари қандай?

17:26 27 Август 2022 Жамият
757 0

Боланинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, бола туғилган жойдаги ёки ота-онасидан бирининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги ФҲДЁ органи томонидан бевосита ёки ДХМ орқали амалга оширилиши лозим.

Туғилганликни қайд этиш учун қуйидагилар тақдим этилади:

— бола туғилганлиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома;

— ота-оналарининг паспортлари ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар;

— никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гербли гувоҳнома ёки оталикни белгилаш ҳақидаги ариза ёхуд никоҳда бўлмаган онанинг аризаси.

Туғилганлик ҳақидаги ариза бола туғилган кундан бошлаб 1 ой муддат мобайнида оғзаки ёки ёзма шаклда берилиши зарур.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?