"ТСТ cluster" МЧЖ фаолияти томонидан оммавий ахборот воситалари учун пресс-тур ташкил этилди

14:38 23 Октябр 2022 Иқтисодиёт
882 0

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Жорий йилнинг 22 октябрь куни "ТСТ cluster" МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишиш учун республикамизда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.

   Пресс-тур кун тартибига мувофиқ ОАВ вакиллари Марказий Осиёда ягона бўлган Шолини қайта ишлаш заводи "TCT Rice" МЧЖда бўлиб, корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнлари ва Кластер қошида ташкил этилган, ҳар томонлама замонавий Ўқув марказида бўлиб, у ерда ташкил этилган Шахмат клуби фаолияти билан танишдилар.

 

  Шунингдек, ОАВ вакиллари "TCT Agro cluster" МЧЖ томонидан етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш жараёнлари билан бевосита Ўзбекистон-2 ҳудудида бўлиб, пахта териш машинаси ёрдамида йиғим-терим ишларининг боришида қатнашдилар.

Кун тартибидаги навбатдаги манзил “TCT сluster” кўп тармоқли кластери томонидан бунёд этилаётган замонавий тўқимачилик фабрикаси қурилиши жараёнлари билан танишиш бўлди. Мазкур инвестициявий лойиҳанинг қиймати 140,0 миллион еврога тенг бўлиб, тайёр тўқимачилик ва тикув маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Айни пайтда лойиҳа доирасида калава ип ишлаб чиқариш фабрика бино-иншоотлари деярли бунёд этиб бўлинди.

Сўнгги манзил “TCT Fish сluster” МЧЖ бўлиб, ОАВ вакиллари корхонада етиштирилаётган балиқ турлари, уларни сақлаш ва кўпайтириш усуллари, шунингдек, корхона ҳудудида йилнинг тўрт фаслларида хизмат кўрсатадиган очиқ ҳавода сайр қилиш, балиқ овлаш ва бошқа туристик объектлар билан яқиндан танишиб, катта таасурот билан қайтдилар.

 

 

«Халқ сўзи»,
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?