Труба ўғриси қўлга олинди

09:48 20 Октябр 2021 Жамият
139 0

Қарши шаҳар Араловул маҳалласида яшовчи Х.З "102" хизматига қўнғироқ қилиб, 2021 йил 6 октябрь куни соат 11:45ларда Қарши шаҳар Араловул маҳалласида жойлашган «Замин» чойхонасидан бозор баҳоси 28.000.000 сўмлик, диаметри 76 см. ва 50 см. бўлган жами узунлиги 700 метр трубаларини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур ўғирлик жиноятини Қарши шаҳар Дарвозатутак маҳалласида яшовчи Э.А ва Косон тумани Дарча маҳалласида яшовчи Б.Ғ.лар содир этганлиги аниқланган.

Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ТБ томонидан Э.А ва Б.Ғ.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?