Транспорт вазирлигида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича учрашув ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 — йил 5 — июль кунидаги тегишли фармойишига мувофиқ жорий йилнинг 10 — июль кунидан 10 — август кунига қадар республикамиз ҳудудида “Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича “Долзарб 30 кун” тадбирлари ўтказилмоқда. Шу муносабат билан Транспорт вазирлиги марказий аппаратида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари иштирокида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича профилактика тадбири ўтказилди.
Учрашувда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, аҳоли турар жойларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларини жадаллаштириш ва бу ишларда фуқароларнинг иштирокини таъминлаш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Учрашув давомида ФВВ мутасаддилари томонидан ёнғин вужудга келиши мумкин бўлган ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда техника хавфсизлигига риоя этилишини таъминлаш бўйича тегишли йўриқномалар ўтказилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг