Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Ўзбекистон баскетбол федерациясига раҳбар этиб сайланди
Фото: МОҚ
Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон баскетбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда федерацияга янги раис сайлаш кун тартибидаги асосий масала бўлди.
Даставвал, бошқа ишга ўтгани сабабли Ўзбекистон баскетбол федерацияси раиси лавозимида ишлаб келган Русланбек Давлетов ўз хоҳишига кўра ёзган аризаси кўриб чиқилди ва делегатлар томонидан қаноатлантирилди.
Шундан сўнг йиғилиш кун тартибидаги асосий масалага ўтилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Махкамов Илҳом Рустамовичнинг номзоди Ўзбекистон баскетбол федерацияси раиси лавозимига таклиф этилди ва конференсия иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди. Шу тариқа Илҳом Махкамов Ўзбекистон баскетбол федерацияси раиси этиб сайланди.
Маълумот учун, Илҳом Махкамов 1979 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Узоқ йиллардан бери коммунал соҳада, хусусан, “Ўзкоммунхизмат” агентлигининг бош директори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири ишлаган. 2021 йилдан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири лавозимида фаолият юритяпти.
Ойбек Касимов ва тадбирда сўз олган бошқа иштирокчилар федерациянинг янги раҳбарига мамлакатимизда баскетбол спорти ривожини янги даражага олиб чиқиш, терма жамоаларимизни нафақат юртимиз, балки жаҳонда етакчилар қаторига қўшиш йўлидаги ишларида куч-ғайрат тилашди.
Ўз ўрнида, Илҳом Маҳкамов билдирилган ишончни оқлашга, баскетбол спортини мамлакатимизда яна-да оммалаштириш, спортчиларимиз учун барча шароитларни яратиб беришга ваъда берди. Шунингдек, келгусида терма жамоаларнинг халқаро майдондаги иштирокини кўпайтириш, ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этилишини маълум қилди.
Тадбир давомида айни пайтдаги мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилиб, дастлабки режалар келишиб олинди. Шунинг билан, Ўзбекистон баскетбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференсияси ўз ишини якунлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг