Транспорт прокуратураси Туризм қўмитасидан умра зиёрати билан шуғулланувчи 40 га яқин туроператор фаолиятини тўхтатиб туришни сўради (Тўлиқ рўйхат)
Архив сурат
Транспорт прокуратураси туризм фаолиятини амалга ошириш билан шуғулланувчи бир нечта субъектларининг фаолиятини тўхтатишни сўраб Туризм қўмитасига хат йўллади. Бу ҳақда “Дарё” ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Транспорт прокуратураси Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан туризм фаолиятини амалга ошириш билан шуғулланувчи бир нечта субъектларининг фаолиятини тўхтатиб туриш бўйича Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиевга хат йўллаган.
Хатда айтилишича, номлари келтирилган (расмда) туризм фаолиятини амалга ошириш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши ҳужжатларига кўра, “Panorama Airways” МЧЖ ва юқорида қайд этилган туризм фаолиятини амалга ошириш билан шуғулланувчи бир нечта тадбиркорлик субъектлари умра тадбирлари учун 3 минг 931 нафар Ўзбекистон фуқароларининг жуда кўп миқдордаги пулларини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиб, уларни Саудия Арабистонидан Ўзбекистонга қайтаришни ваъда қилган бўлса-да, Ўзбекистонга қайтармаган.
Ҳозирда минглаб Ўзбекистон фуқаролари чет элда Ўзбекистонга қайтиш имкониятсиз қолиб кетганлиги боис жиноят иши бўйича тўпланган дастлабки маълумотларга кўра, “Panorama Airways” МЧЖ билан ҳамкорлик қилган, яъни юқорида санаб ўтилган туроператорларнинг ушбу соҳада фаолият олиб боришга рухсат берувчи ҳужжатининг амал қилишини қонунда белгиланган тартибда ўз фаолиятингиз доирасида тўхтатиб туриш масаласини кўриб чиқишингизни сўрайман, — деган Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими бошлиғи, адлия маслаҳатчиси А.Д.Ибраҳимов.
Аввалроқ, “Panorama Airways” томонидан парвозларнинг кечикиши туфайли Ўзбекистон фуқаролари умра сафаридан қайта олмаётгани ҳақида хабар берилган эди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг