«Трампдан қочаётган америкаликлар» — Буюк Британия фуқаролиги учун ариза топшираётган америкаликлар сони кескин ошиб бормоқда

11:50 23 Май 2025 Дунё
146 0

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп ҳокимият тепасига келганидан бери рекорд миқдордаги америкаликлар Буюк Британия фуқаролигини олиш учун ариза топширган. Бу ҳақда «Financial Times» нашри вазиятдан хабардор манбаларга таяниб ёзмоқда.

«АҚШда Буюк Британия фуқаролигини олиш учун аризалар сони Дональд Трамп президентлигининг дастлабки бир неча ойларида рекорд даражага етди. Иммиграция бўйича ҳуқуқшунослар ҳам Буюк Британияга кўчиб ўтиш истагида бўлган америкаликлар сони ортгани ҳақида хабар беришди», — дейилади манбада.

Хусусан, 2025 йилнинг дастлабки уч ойида 1930 нафардан ортиқ АҚШ фуқароси ариза топширган, бу қайд этиш бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич ва ўтган чоракка нисбатан 12 фоизга кўпдир.

Нашр билан суҳбатлашган иммиграция бўйича ҳуқуқшунослардан бирининг сўзларига кўра, бунга «қўрқув, умидсизлик ва молиявий хавфсизлик» сабаб бўлмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер