Тожикистонлик ижодкорлар – Риштонда

Фото: Халқ сўзи
Тожикистоннинг Сўғд вилоятидан бир гуруҳ шоир ва ёзувчилар сўлим Фарғонанинг Риштон туманида меҳмон бўлишди.
Ташриф доирасида Риштон туманида фаолият кўрсатувчи «Ўзбек-тожик» дўстлик жамияти марказида катта тантана ташкил этилиб, кейинги йилларда икки халқ маданий алоқалари тобора ривожланиб бораётгани алоҳида эътироф этилди.
— Қўшни Тожикистон билан Ўзбекистонни умумий тарих, узвий маънавий қадриятлар боғлаб туради, — деди Риштон тумани ҳокими Субҳонжон Солиев. — Икки қардош халқ азалдан бир дарёдан сув ичади. Бугунги кунда азалий қўшнилик ва ўзаро ҳурмат анъаналари давлатларимиз ўртасидаги муносабатларда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қиляпти.
Шу куни Тожикистон делегацияси вакиллари уста-кулол Равшан Тожиддинов бошчилигидаги «Р+Корон» корхонасига қарашли уй-музейга ташриф буюришди. Музейда жойлашган кенг турдаги бир-бирини такрорламас санъат асарлари тожикистонлик меҳмонларни лол қолдирди.
«Халқаро кулоллар маркази»да туман ҳунармандлари учун яратиб берилаётган шароитлар ҳам қўшни мамлакат ижодкорларига жуда манзур бўлди.
Тадбирлар доирасида туман Маданият уйида Сўғд вилояти ва риштонлик ижодкорлар ўртасида «Ганжи сухан – Сўз хазинаси» номли илмий-адабий учрашув ўтказилди. Унда бедилшунос олим Нурали Нуров, шоира ГулнозТоҳириён, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Шаҳбоз Шоев ҳамда Риштон туманида истиқомат қилувчи шоир ва ёзувчилар иштирок этди.
— Бугунги ширин дийдор барчамизга бир олам завқ, илҳом бағишлади, — дейди сўғдлик шоира Гулноз Тоҳириён. — Бу каби адабий мулоқотлар тез-тез ўтказилиб туриши фойдадан холи бўлмайди, албатта. Ишонамизки, икки халқ ижодкорларининг адабий гурунглари бардавом бўлади.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг