Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида юз берган отишма оқибатида икки тожик чегарачиси ҳалок бўлди

18:39 14 Сентябр 2022 Дунё
853 0

Фото: РИА «Новости»

Қирғизистон томонидан миномётдан ўққа тутилиши оқибатида икки тожик чегарачиси ҳалок бўлган, яна олти нафари яраланган. Бу ҳақда Тожикистон чегарадош Исфара шаҳри маъмурияти маълум қилди.

«Миномётдан отишма чоғида Кех чегара отрядининг икки чегарачиси ҳалок бўлди, олти нафари яраланди ва воқеа юз берган ҳудудда бўлган олти нафар тинч аҳоли вакиллари тан жароҳати олди», дейилади манбада. Қўшимча қилишича, оғир жароҳат олганлар Исфара шаҳар касалхонасига, қолган ярадорлар эса Ворух қишлоғидаги тиббиёт муассасасига етказилган.

Аввалроқ, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати Қирғизистон ва Тожикистон ҳарбийлари ўртасида 14 сентябрь куни учинчи марта отишма содир бўлгани ҳақида хабар берган эди.

Таъкидланишича, Қирғизистон чегарачилари тожик ҳарбийларининг хатти-ҳаракатлари жавобан ўт очишга мажбур бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер