Тожикистон Президенти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерини қабул қилди
Фото: president.tj
20 ноябрь куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон мазкур мамлакатга расмий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоиловни қабул қилди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик, жумладан, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Эмомали Раҳмон меҳмонни мамнуният билан кутиб олди ва ушбу ташриф, унинг доирасидаги учрашувлар ва музокаралар Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги шериклик муносабатларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишига ишонч билдирди.
Суҳбат аввалида Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов Тожикистон раҳбарини Роғун ГЭСнинг биринчи агрегатини ишга туширилгани билан табриклади.
“Мен мазкур йирик объект муваффақиятли ишга туширилишидан ҳайратдаман... Ушбу лойиҳа нафақат Тожикистон халқи учун, балки Марказий Осиё минтақаси халқлари учун ҳам муҳимдир...”, деди Нурдинжон Исмоилов.
Учрашувда икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг стратегик шериклик даражасига чиқишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалга оширган давлат ташрифи аҳамият касб этгани қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг