Тожикистон Президенти кубогида 5 та медаль қўлга киритилди

16:28 06 Октябр 2021 Спорт
324 0

Фото: Ўзбекистон Дзюдо Федерацияси

Жорий йил 2-5 октябрь кунлари Душанбе шаҳрида дзюдо бўйича Тожикистон Президенти кубоги учун мусобақа ўтказилди.

Ушбу халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди. Биринчи кунги беллашувларда -66 кг. вазн тоифасидаги дзюдочимиз Дилшодбек Йўлдошев олтин медалга сазовор бўлган эди.

Ўзбекистон Дзюдо Федерацияси маълумотига кўра, кеча мусобақанинг сўнгги куни ҳамюртларимиздан яна 4 нафари шоҳсупага кўтарилди. -90 кг. вазндаги истеъдодли дзюдочимиз Шермуҳаммад Жандреев финалда тожик дзюдосининг афсонаси Камроншоҳ Устапириёнга ютқазиб, кумуш медалга эга чиқди. Шу вазндаги яна бир вакилимиз Достон Мейлиев бронза медали билан кифояланди. +90 кг. вазнда курашган Бекмурод Олтибоев ва Шоҳруҳхон Бахтиёров эса терма жамоамизга бронза медалларини тақдим этишди.

Шу тариқа, Камол Мурадов мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистон Президенти Кубогида 1 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер