Тошқулов ректорлар нобуд бўлган 5 нафар талабанинг жанозасида қатнашиб марҳумларнинг ота-оналарига моддий ёрдам берилганини маълум қилди

19:14 02 Март 2021 Жамият
5915 0

«Ҳукумат соати»да депутатлар ОТМ талабаларни турар жойлар билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни муҳокама қилинди. Халқ вакилларининг саволларига олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов жавоб берди. Вазир ўз нутқида Юнусободда ижарада турган 5 нафар талабанинг ўлими ҳақида тўхтади.

Тергов суриштирув жараёнлари ҳали тугамади. Лекин барча ректорлар жаноза тадбирларида қатнашиб марҳумларнинг ота-оналарига моддий, маънавий ёрдам берди, барча жамоаси билан ёнида бўлди. Нохуш ҳолатга ректорлар бефарқ эмас, қатъий назоратга олинган», деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 27 февраль куни Тошкент шаҳрида ижарада яшаб келган 5 нафар талабанинг мурдаси номаълум моддадан ўткир заҳарланиш аломатлари билан топилган эди.

Мазкур воқеадан сўнг Бош вазири ўринбосари Бекзод Мусаев бошчилигида талабалар яшаш шароити ва ҳаракатланиши мониторингини йўлга қўйиш ва бу борадаги ишларни такомиллаштириш масаласида тезкор йиғилиш ўтказилган эди.

Инобат АҲАТОВА,

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?