Тошлоқ туманида ўтган йили қурилиш ва қишлоқ инфратузилмасини яхшилашда юқори кўрсаткичларга эришилди

22:16 09 Январь 2024 Жамият
288 0

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида 2023 йили Тошлоқ туманида 23 та маҳалла фуқаролар йиғинида 138,7 км йўл асфальтлаштирилди. Умуман олганда, қўшимча дастурлар асосида ўтган йил мобайнида 32 та МФЙда қиймати 65 миллиард 840 миллион сўм бўлган 164,6 км йўлларда асфальтлаштириш ишлари бажарилди.

Ўз навбатида давлатимиз раҳбарининг юқоридаги қарорига мувофиқ, ўтган қисқа даврда 20 та МФЙда 131 км масофада қиймати 48 миллиард 453 миллион сўмлик ичимлик суви тармоғи тортилди.

Ўтган йили “Очиқ бюджет” дастурининг биринчи босқичида ғолиб бўлган 14 та ижтимоий соҳа объектлари учун 13 миллиард 162 миллион сўм маблағлар йўналтирилиб, мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 10 та, туман тиббиёт бирлашмасининг 3 та ҳамда касб ҳунар мактабининг 1 та объектида қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

— Ўтган йили давлат-хусусий шериклик тамойили асосида тумандаги 100 та ижтимоий соҳа объектига 129 та иситиш қозонлари ўрнатилди ҳамда иситиш тизими тўлиқ янгиланди, — дейди Тошлоқ тумани ҳокими ўринбосари Авазбек Деҳқонов. — Шу тариқа ташаббускор тадбиркорлар томонидан 15 миллиард 329 миллион сўмлик иш бажарилган бўлиб, 50 фоиз давлат улуши, яъни 7 миллиард 664 миллион сўм ўз вақтида тўлаб берилди.

Тошлоқ туманида 2023 йили Инвестиция дастури бўйича “Тоғлиқ” МФЙда умумий қиймати 5 миллиард 201 миллион сўмлик 120 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қуриш, “Фурқат” МФЙда 2 миллиард 677 миллион сўмлик туман Тиббиёт бирлашмасининг 25 ўринли шошилинч тез тиббий ёрдам, 30 ўринли жарроҳлик, 85 ўринли туғруқ, 35 ўринли терапия бўлимларини капитал таъмирлаш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди.

Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?