Тошкентнинг айрим туманларида таъмирлаш ишлари сабабли табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

13:56 14 Март 2023 Жамият
226 0

Фото: Архив сурат

Яшнобод тумани Айрадром ва Илтифот кўчалари ҳудудидаги газ тақсимлаш пунктларининг чегара ҳудудларига газ ҳисоблагич ўрнатиш ишлари амалга ошириш режалаштирилган.

Шу туфайли бугун, 14 март куни соат 10:00дан 17:00га қадар туманнинг Махтумқули кўчасидаги жами 737 та уй хўжаликларида;

Шунингдек, Юнусобод тумани Аҳроробод ва Тўрақўрғон кўчалари ҳудудидаги газ тақсимлаш пунктларининг чегара ҳудудларига газ ҳисоблагич ўрнатиш ишлари амалга ошириш режалаштирилган.

Шу туфайли бугун, 14 март куни соат 10:00дан 18:00га қадар туманнинг «Шарқ Ҳақиқати» МФЙ ҳудудидаги 500 та уй хўжаликлари ҳамда 20 та улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер