Тошкентдаги мактаблардан бирида ИИБ ходимлари ўқувчиларнинг сочини мажбурий текширмаган

17:51 11 Сентябр 2022 Жамият
763 0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 142-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ички ишлар ходимлари иштирокида одоб-ахлоққа доир бўлиб ўтган суҳбат нотўғри талқин қилинмоқда. Воқеага Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Хусусан, 10 сентябрь куни дарсдан сўнг, мактабнинг маънавият хонасига таълим муассасаси директори М.Мараимова, маънавият-маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари В.Хусанова ҳамда синф раҳбарлари биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорининг 3-бобида келтирилган талабларига риоя қилмаган (одоб-ахлоқ қоидалари, таълим даргоҳида ўзини тутиш тартибларини бузган, сочи 2-3 сантиметрдан узун бўлган ) юқори синф йигитлари таклиф этилган. Хонада инспектор-психолог томонидан мактабнинг юқори синф ўқувчилари орасида «Тиғ» тадбири ҳам ўтказилган.

Тадбир чоғида ўқувчининг мактаб сумкасидан қайчи топилган. Топилган қайчи инспектор-психолог томонидан барча ўқувчиларга намойиш қилинган ҳолда, бундай канселярия қайчиси ўзига мўлжалланган махсус ғилофда олиб келиниши кераклиги ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилган, холос.

Афсуски, буни айрим ўқувчиларнинг ота-онаси нотўғри талқин этиб, ижтимоий тармоқларда фото ва видеоларни жойлаганлиги маълум бўлди, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер