Тошкентдаги «Космонавтлар» метро бекатида ёнғин содир бўлди

13:26 23 Декабрь 2021 Жамият
444 0

Ижтимоий тармоқларда «Космонавтлар» метро бекатида ёнғин чиққани ҳақида маълумот тарқалмоқда.

Қайд этилишича, метрога кираверишда икки ўт ўчириш бригадаси етиб келган, ишчилар шлангни туннелга туширган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, метродан тутун чиққан ва ёниш ҳиди келган. Айни дамда одамларни метрога киритиш тақиқланган.

Шунингдек, йўловчиларнинг хабар беришича, Алишер Навоий вокзалидан жўнаб кетиши керак бўлган поезд юрмаган.

Станциянинг ўзида ёнғин чиққан ёки вагонда, ҳозирча номаълум.

Ҳозирча расмий изоҳ йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер