Тошкентдаги бозорда сотувчилар ва Миллий гвардия ходимлари жанжаллашишди

Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда бозори ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотаётган фуқаролар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида жанжал содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Миллий гвардия матбуот хизмати ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 15 май куни соат 11:00 атрофида Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган Фарход деҳқон бозори ҳудудида содир бўлган. Унда бозор маъмурияти чақирувига асосан Миллий гвардия ва профилактика инспектори етиб келиб, ноқонуний ер усти савдоси билан шуғулланаётган фуқаролар билан тушунтириш ишларини олиб боришган.
Улар қаторида қулупнай сотаётган ва ушбу бозорда мунтазам жанжал келтириб чиқаришда ном таратган фуқаро Г.С. ва Б.М.лар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, атрофдагилар эътиборини ўзларига қаратган ҳолда жанжал кўтаришган.
Миллий гвардия ва профилактика инспекторининг огоҳлантиришига қарамасдан, жамоат жойидаги юриш-туриш қоидаларини менсимаган ушбу фуқаролар ўрнатилган тартибда ҳудудий профилактика инспекторининг хизмат хонасига олиб борилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миллий гвардия ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ушбу шахсларга нисбатан МЖтКнинг 183 ва 194-1-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир қилганликлари юзасидан, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судига юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Кадастр паспортларини бериш муддатлари ўзгартирилди
- Президент Маккада бўлиб турган муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефонлашди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- «Ғалаба боғи»да мудофаа инновацион технологиялари фестивали ўтказилди—Фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг