Тошкентдаги 14 та автобус йўналишида “кунлик план” бекор қилинди

17:18 05 Май 2023 Жамият
325 0

Тошкентда 5 майдан бошлаб 14 та автобус йўналишида хизмат кўрсатиш брутто-шартнома асосида ташкил этилди. Янги тизим даромад режасига (кунлик план) асосланмайди. Энди барча тушумлар шаҳар бюджетига ўтказилади, ҳокимлик йўловчи ташувчига пулни бажарилган иш ҳажмидан келиб чиқиб ўтказиб беради.

Эслатиб ўтамиз, кунлик тушум “плани”ни белгилаш амалиёти бекор қилиниши ҳақида январь ойида президент ҳузурида ўтган йиғилишда айтилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер