Тошкентда замонавий тиббиёт муассасаси очилди

09:39 13 Сентябр 2021 Жамият
392 0

ФОТОМУҲБИР - Иброҳим Душанов

Аҳоли саломатлигини сақлаш энг муҳим масалалардан биридир. Шу маънода сўнгги йилларда мамлакатимизда хусусий тиббиёт муассасаларини тубдан ривожлантириш, айниқса, ташхис қўйиш ва даволаш соҳасига юқори технологияларни қўллаш устуворлик касб этмоқда. Яна бир муҳим жиҳат шундаки, аҳоли, жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган хизматлар кўлами ва турлари сезиларли даражада кенгайди. яхшиланди.

Қолаверса, тиббиётнинг хусусий секторлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббиёт ускуналари, махсус инвентар ва асбоблар билан жиҳозлаш, содда қилиб айтганда, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор саъй-ҳаракатлар олиб борилаётир.

Олий Мажлис Сенати аъзолари ҳам бу борада фаоллик кўрсатиб, тиббиётнинг қатор хусусий секторини қўллаб-қувватлаяпти.

Пойтахтимизда “Medion innovation” клиникасининг очилиши ҳам ана шундай ислоҳотлар натижасидир.

Мажмуанинг тантанали очилиш маросимида Сенат аъзолари, ҳукумат мутасаддилари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, халқаро мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу муассаса 50 ўринга, шундан 10 таси реанимация бўлимига мўлжалланган бўлиб, асосан кардиохирургияга ихтисослаштирилган бўлса-да, 20 га яқин тиббий йўналишда хизмат кўрсатилади.

Тадбирда сўзга чиққанлар яқин кунларда “Меҳрли юрак” фонди билан ҳамкорликда 10 нафарга яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар аъзоларида жарроҳлик амалиётини ўтказиш режалаштирилгани, Россия, Германия, Ҳиндистон, Туркия, Украина давлатларидан келган мутахассислар ҳам фаолият юритиши, беморларни тиббий ўтказишини таъкидлади.

Шунингдек, жорий йилнинг 20 август куни давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон тадбиркорлари билан ўтказилган очиқ мулоқотида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик Ўзбекистон иқтисодиётининг устувор йўналишлари сифатида белгилангани, ушбу клиника ҳам тадбиркорлар, шу жумладан, хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида берилаётган имкониятлар натижаси эканлиги қайд этилди.

"Халқ сўзи"

Иброҳим Душанов олган расмлар

 

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?