Тошкентда юз берган бир гуруҳ фуқаролар жанжали юзасидан ИИББ маълумот берди

13:47 17 Июнь 2024 Жамият
289 0

Ижтимоий тармоқларда «Водникда лўлилар иштирокида оммавий жанжал» номли видеолар тарқалган эди. Ушбу ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ ўз муносабатини билдирди.

ИИББга кўра, 16 июнь куни соат тахминан кечки тўққизларда Бектемир тумани «Чашма» маҳалласида истиқомат қилувчи бир-бирига қўшни бўлган фуқаролар ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашган. Ушбу видео тасвир ижтимоий тармоқларга нотўғри изоҳ билан тарқаб кетган.

Жанжал натижада икки нафар фуқаро енгил даражадаги жароҳат олган. Видеодаги кўп сонли фуқаролар тасвирланишига жанжални кўрган бошқа фуқаролар уларни ажратишга уриниши сабаб бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. ИИББ қўшимча маълумотни ҳозирча эълон қилмади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер