Тошкентда ёнғинни аниқловчи юқори сезгирликдаги камералар ўрнатилди


Тошкентда ёнғинни аниқловчи юқори сезгирликдаги камералар ўрнатилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси республика ёнғин хавфсизлиги хизматига инновацион технологияларнинг татбиқ этилишини ўрганди.
Содир бўлган ёнғинларни тезликда ва телефон қўнғироғи бўлишидан аввал аниқлаш мақсадида, Тошкент шаҳрининг 12 та баланд қаватли биноларига 14 та юқори сезгирликдаги камералар ўрнатилди.

Бугунги кунда Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказида ёнғин ўчириш самарадорлигини, тезкорлигини оширишга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилди. Ушбу тизим дастурий-техник комплексларни, автоматлаштирилган воситаларнинг тезкор мониторингини, куч ва воситаларнинг бошқаришни ҳамда мавжуд ва истиқболли автоматлаштирилган тизимларни ўз ичига олади.
Айни вақтда ушбу дастурни Самарқанд, Наманган ва Тошкент вилоятлари ИИБлари Куч ва воситаларни бошқариш ва мувофиқлаштириш марказларига татбиқ қилиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Қайд этилган вилоятлардаги ёнғин ўчириш автомобиллари навигаторлар билан жиҳозланган бўлиб, уларнинг ҳаракатини онлайн режимида кузатиш мумкин.
Шу билан бирга, Тошкентда 12 та баланд қаватли биноларга ва телеминорага юқори сезгирликдаги, 360 даражадаги кўриш бурчагига ҳамда уларни диспетчер иш жойидан бошқариш имкониятига эга 14 та ИП камералар ўрнатилди. Ушбу камералар реал вақтда содир бўлган ёнғинларни аниқлаш ва кузатиш имконини беради. Қисқа вақт ичида улар оловнинг дастлабки босқичида 20 дан ортиқ ёнғинни “101“ рақамига қўнғироқлардан олдин аниқлашга ёрдам берганини таъкидлаш жоиз. Шунингдек, бундай камералар Тошкент, Самарқанд ва Наманган вилоятларида пилот режимда ўрнатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг