Тошкентда «Янги Ўзбекистон таълими: ислоҳотлар йўлида муваффақиятли ҳамкорлик» мавзуида халқаро форум ўтказилади

16:56 16 Ноябрь 2021 Жамият
400 0

Жорий йилнинг 24-25 ноябрь кунлари Тошкентда Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан «Янги Ўзбекистон таълими: ислоҳотлар йўлида муваффаққиятли ҳамкорлик» халқаро форум ташкил этилмоқда.

Нуфузли анжуманда дунёнинг Европа, Америка, Осиё қитъаларидан таълим соҳасининг 100 дан ортиқ етук мутахассислари, хорижий давлат элчихоналари, нуфузли халқаро ташкилотларнинг юртимиздаги ваколатхоналари вакиллари ҳамда халқаро олий таълим муассасалари рейтингини баҳоловчи Times Higher Education ташкилоти ва АҚШнинг Массачуcетс технология институти, Германиянинг Мюнхен техника университети ва TUM International ташкилоти, Буюк Британиянинг Кембридж ҳамда Ноттингем университетларидан вакиллар иштирок иштирок этиши кутилмоқда.

Мазкур форумдан кўзланган мақсад хорижий давлатлар вакилларини Ўзбекистондаги таълим ислоҳотлари билан таништириш, замонавий таълим тизимини ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ва нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари билан ўзаро тажриба алмашишдан иборат.

Форум доирасида таълим тизимини янада ислоҳ этиш ҳамда инновацион ечимларни жорий этиш мавзусида сессиялар, давра суҳбатлари ҳамда тақдимотлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг 16 ноябридан эътиборан форум доирасидаги тадбирлар ҳафталигига старт берилди. Бунда Ўзбекистонга таклиф этилган хорижий мутахассислар иштирокида тақдимотлар, семинар-тренинглар ва учрашувлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?