Тошкентда яна бир хонадонда газ чақнаши юз берди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида чақнаш содир бўлди. Пойтахт ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 1 март куни соат 15:23 да шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-4 мавзесида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадонда чақнаш содир бўлгани тўғрисида хабар тушган.
Айтилган манзилга ёнғин-қутқарув экипажлари, ФВБ, ИИББ, ССБ, прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.
Таъкидланишича, ҳодиса юз берган манзилдаги қутқарув ишлари давомида 5 нафар фуқаро ёрдам кўрсатилган, ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг