Тошкентда Венгрия университети очилади

17:32 30 Март 2021 Жамият
528 0

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан иштирокидаги музокараларда маълум қилинди.

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Венгриянинг Дебретсен университети ўртасида мазкур университетнинг таълим дастурларини Ўзбекистонда амалга ошириш тўғрисида битим имзоланган.

Ушбу битим университетнинг биотехнология, фармацевтика ва қишлоқ хўжалиги каби таълим соҳаларида таълим дастурларини амалга оширишни назарда тутади.

Венгрия ҳукумати томонидан ажратиладиган грантлар асосида ҳар йили Ўзбекистон фуқаролари орасидан 100 киши Венгрия ОТМларига ўқиш учун юборилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?