Тошкентда «Tracker» ва скутер иштирокида ЙТҲ юз берди

18:54 30 Октябр 2024 Жамият
166 0

Тошкент шаҳрида «Tracker» ва скутер иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат бугун, 30 октябрь куни соат 12:30 ларда Яшнобод тумани Мустақиллик кўчасида содир бўлган. Унда 1987 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган «Tracker» ва 1999 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган скутер тўқнашган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида скутер ҳайдовчиси тан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?