Тошкентда тадбиркорнинг 3,9 млрд сўмини ўзлаштирган бош ҳисобчи аниқланди

02:23 26 Март 2023 Жамият
630 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро «С.Г.» МЧЖ бош ҳисобчиси Е.К. тижорат банки филиалидан банк-клиент дастуридан фойдаланиш учун ушбу МЧЖга берилган электрон калитдан фойдаланиб, ойлик иш ҳақидан ташқари қўшимча 3,9 млрд сўмини ўзига аванс сифатида ҳисоблаб, банк пластик картасига ўтказиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?