Тошкентда синтетик гиёҳванд моддаларни тарқатаётган беш йўловчи ушланди

09:13 07 Декабрь 2021 Жамият
316 0

Янгиҳаёт тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан синтетик гиёҳванд моддаларни сотиш билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар аниқланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда туман ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, улар томонидан гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни хатчўплар ёрдамида истеъмол қилиш ва тарқатиш уяси ташкил этилган. Ушбу ёрлиқлардан бирида оғирлиги 0,08 грамм бўлган синтетик гиёҳвандлик моддаси топилиб, олинган.

Худди шундай ҳолат муқаддам судланган фуқарода ҳам аниқланиб, ундан 15 дона резина «пакет»ларга қадоқланган, оғирлиги 25,97 грамм бўлган синтетик гиёҳвандлик моддаси топилиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 276-моддаси («Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар») билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?