Тошкентда шифокор ва ҳамширалар тайёрлаш бўйича "Ал-Ҳабиб академияси" ташкил этилади

10:08 27 Январь 2023 Жамият
455 0

Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси делегациянинг Саудия Арабистонига сафари ташкил этилди.

Ундан кўзланган мақсад Саудиядаги "Dr.Sulaiman al-Habib Medical Group" тиббиёт мажмуаси билан икки томонлама қўшма корхона очиш юзасидан шартнома имзолаш ҳамда "Al-Gihaz Holding Co" ва "Al-Hokair" компанияларини Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига жалб этиш бўлди.

Саудия томонига ўзбекистонлик бир гуруҳ тиббиёт ходимларининг "Dr.Sulaiman al-Habib Medical Group" академиясида уч ойлик малака ошириш курсларида тажриба ва билим кўникмаларини ошираётгани учун миннатдорлик билдирилди.

Мулоқот чоғида 2023 йил февраль ойидан бошлаб шифокор ва ҳамшираларни тайёрлаш бўйича 2-Республика тиббиёт коллежи негизида "Ал Ҳабиб академияси"ни ташкил этиш мақсадида хусусий шериклик асосида қўшма корхона бўйича ҳамкорлик Битими имзоланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер