Тошкентда ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатларнинг ҳарбий оркестрлари иштирокида халқаро фестиваль бўлиб ўтади

14:19 19 Август 2022 Жамият
570 0

Фото: president.uz

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Отабек Йўлдошев маълум қилди.

Фестиваль дастурига кўра, 22 август куни соат 19.00 дан 20.30 гача Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларида мамлакатимиз ва хорижий давлатлар ҳарбий оркестрларининг кўргазмали чиқишлари ҳамда концерт дастурлари намойиш этилади.

Шунингдек, фестивалда ватанпарварлик, мардлик ва шижоатни мадҳ этувчи мафтункор наволари ижросидаги жаҳоннинг мумтоз асарлари, бетакрор репертуарлар билан бойитилган эстрада ва жаз мусиқалари, кўргазмали ҳарбий саф репертуарлари намойиш этилади.

Фестивалнинг тантанали ёпилиш маросимига бағишланган барча ҳарбий оркестрлар иштирокидаги «Тинчлик навоси» номли халқаро фестивалнинг якуний гала-концерти – 24 август куни соат 13.00 дан бошлаб пойтахтимиздаги «ХУМО» арена муз саройи майдонида бўлиб ўтади.

Концерт дастурларининг ўтказилиш жойи билан қуйидаги ҳаволада танишинг.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер