Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш вазирларининг бешинчи йиғилиши бошланди

13:17 08 Июнь 2022 Жамият
2132 0

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш вазирларининг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раислигида ҳам офлайн, ҳам онлайн форматда ўтказилмоқда.

Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Йиғилиш аввалида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев ва ШҲТ Бош котиби Чжан Мин сўзга чиқиб, қатнашчиларни бугунги нуфузли тадбирдаги иштироки билан қутлади.

Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Шунингдек, йиғилишда Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари М.Шоранов, Ҳиндистон соғлиқни сақлаш ва оила фаровонлиги вазири ўринбосари Раджеш Бхушан, Хитой Халқ Республикаси Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси раҳбари Ма Сяовей, Қирғиз Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Ж.Касимбеков, Покистон Ислом Республикаси Миллий соғлиқни сақлаш хизматлари, тартибга солиш ва мувофиқлаштириш вазирлигининг махсус котиби Ифтихор Али Шалвоний сўзга чиқди.

Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Бундан ташқари, Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазири М.Мурашко, Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири Ж.Абдуллозода ўз чиқишларида ташкилот олдида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш вазифаси турганини таъкидлаб, бунинг учун барча имкониятлар мавжудлигини қайд этди.

Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер