Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди

17:41 19 Январь 2021 Жамият
4352 0

Сергели бекатининг учинчи йўлида турган вагон устига селфига тушиш мақсадида чиққан эндигина 19 ёшни қаршилаган меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси юқори кучланишли ток уриши натижасида жароҳатланган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, болани расм тушаётганда 27 минг вольт ток урган. У тез тиббий ёрдам машинаси Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг жонлантириш бўлимига етказилган.

Қайд этилишича, тарбияланувчини танасининг 93 фоизи куйган.
Шунингдек учинчи даражали бош мия ёпиқ жароҳати ташхиси қўйилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?