Тошкентда «Save Aral» хайрия акцияси муносабати билан 4 минг нафар қатнашувчи югуришда беллашди

21:48 27 Февраль 2022 Спорт
1218 0

Фото: Халқ сўзи

Жорий йилнинг 27 январ куни Тошкентда «Save Aral» хайрия акциясининг жорий йилги учинчи оммавий югуриши бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ кўмагида Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилди.

Шуни таъкидлаш керак, «Save Aral» – «Оролни қутқарамиз» шиори остида ўтказилаётган оммавий хайрия пойгаси ХХ асрнинг глобал экологик офатларидан бири бўлмиш Орол денгизи қуришига жамоатчиликнинг эътиборини қаратиш, барқарор ва хавфсиз экологик муҳитни яратиш учун Оролбўйи ҳудудини тиклаш чора-тадбирларини фаоллаштириш ҳамда аҳолининг турли қатламлари орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этиб келинмоқда.

Ёши ва жинсидан қатъи назар, саломатлигида жиддий муаммолари бўлмаган барча юртдошларимиз «Save Aral – 2022» пойгасида қатнашишлари мумкин. Шунинг учунми, Тошкент шаҳрида ташкил этилган «Save Aral» оммавий хайрия тадбирининг учинчи югуришида ҳар қачонгидан кўп, қарийб 4 минг нафар аҳоли вакиллари қамраб олинди. Улар 3 минг метр масофани босиб ўтишди.

Ушбу оммавий югуриш тадбирларида илк маротаба матонатли ва жасоратли йигит-қизлар – Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг спортчи ёшлари ҳам (жами 56 нафар) ўз имкониятларини синаб кўришди. Ҳар галгидек Республика Олимпия захиралари коллежи спортчи-ўқувчилари ҳам тадбирда фаол қатнашди, улар 350 нафарни ташкил этишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер