Тошкентда "Remdesivir" номли дори воситасининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

16:37 07 Август 2021 Жамият
705 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими ва Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Т.Қ ва А.Хлар пандемия шароитида аҳолининг истеъмол талаби юқори бўлган дори воситаларини қиммат нархларда ўтказиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, хорижда ишлаб чиқарилган “Remdesivir” номли дори воситасини ҳар бир донасини 640 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 120 донасини 76,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, уларга тегишли автомашинада яна 30 дона "Remdesivir" дори воситалари борлиги аниқланиб, жами 101,6 млн сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?