Тошкентда қўшни давлат институтига ўқишга киритиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

07:28 29 Июнь 2022 Жамият
435 0

Фото: Прокуратура Департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Ж. бошқа бир фуқаро Ж.дан танишлари орқали Тожикистон Республикасидаги Педагогика институтига ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини Ўзбекистондаги олий таълим муассасасига 2-босқичдан кўчиртириб бериш эвазига 3 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер